UZBNEWS

Европа Иттифоқи квант технологияларига 50 млрд евро жалб қилмоқчи

Европа Иттифоқи АҚШ ва Хитой билан рақобатда ортда қолмаслик учун квант технологиялари соҳасига 50 миллиард евро сармоя жалб этишни режалаштирмоқда. Еврокомиссия тақдим этган «Квант технологияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси соҳани ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ва киберхавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Квант компютерлари ҳозирги шифрлаш тизимларини бузиши мумкинлиги сабабли YeI 2030-йилгача муҳим инфратузилмада, 2035-йилгача эса бошқа тизимларда янги авлод криптографиясига ўтишни режалаштирган. Шунингдек, технологик мустақиллик учун махсус жамғарма тузилиши кўзда тутилган, унда ҳар бир евро давлат маблағига олтита еврогача хусусий инвестиция жалб қилиш мўлжалланмоқда — жамғарма 2028-йилгача ишга туширилади.

Қонун лойиҳаси энди парламент муҳокамасига киритилади.

UZBNEWS иловасида ўқиш