UZBNEWS

Трамп: Россия–Украина урушини тугатиш учун муддат белгиланмаган

АҚШ Президенти Доналд Трамп Россия ва Украина урушини тугатиш учун ҳеч қандай муддат белгиланмаганини маълум қилди. «Ҳеч қандай муддат белгиланмаган, фақат бу уруш тугашини хоҳлаймиз, холос.

Биласизми, бу бевосита бизнинг муаммомиз ҳам эмас», — деган Трамп 24-ноябрь куни Оқ уйда журналист саволига жавоб берар экан. Бундан аввал Украина Президенти Владимир Зеленский Трампнинг махсус вакиллари Жаред Кушнер ва Стив Уиткофф тинчлик келишувини имкон қадар тезроқ, яхшиси январь бошигача имзолашни таклиф қилаётганини айтган эди.

Зеленский, шунингдек, АҚШ Украинадан жиддий ён беришни сўраётгани ва Владимир Путин урушни тугатишга тайёрлигини кўрсатувчи ҳеч қандай белги намоён этмаётганини таъкидлаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш