UZBNEWS

Арманистон янги Конституция лойиҳасидан Қорабоғга оид ишорани олиб ташлади

Арманистон ҳукумати янги Конституция лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжатда мамлакат Мустақиллик декларациясидаги Арманистон ва Тоғли Қорабоғни бирлаштириш ҳақидаги бандга ишора олиб ташланган.

Бу ўзгаришдан мақсад Озарбайжоннинг ҳудудий даъво бўйича эътирозини бартараф этиш ва икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси имзоланишига йўл очишдир. Озарбайжон воқеани ижобий баҳолаган, Арманистон мухолифати эса ҳукуматни Боку босимига ён беришда айбламоқда.

Энди асосий масала парламентда лойиҳани референдумга чиқариш учун етарли овоз тўплаш ва халқ қўллаб-қувватловига эришиш бўлиб, экспертлар таъкидлашича, бу ўзгариш ўз-ўзидан тинчлик шартномаси имзоланишини кафолатламайди.

UZBNEWS иловасида ўқиш