UZBNEWS

Диёра Келдиёрова Токиодаги турнирда Ута Абе билан учрашиши мумкин

Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова 5–6-декабрь кунлари Токиода ўтадиган «Катта дубулға» турнирида иштирок этади — дейилади Халқаро дзюдо федерацияси расмий сайтида. Мусобақада ушбу вазндаги дунёнинг биринчи рақамли дзюдочиси, олти карра жаҳон чемпиони, япониялик Ута Абе ҳам қатнашади.

Спортчиларнинг ўзаро учрашувларида устунлик ҳозирча Ута Абе томонида — 2:1: у 2019 ва 2023-йилги жаҳон чемпионатларида ғалаба қозонган, Келдиёрова эса Париж-2024 Олимпиадасида уни «иппон» билан енгиб, олтин медални қўлга киритган эди. Сўнгги натижалар ва рейтингга кўра, октябрда Бокуда олтинчи марта жаҳон чемпиони бўлган Абе эҳтимолий беллашув фаворити ҳисобланади.

Келдиёрова эса Ақтаудаги Осиё кубогида олтин, Загребдаги Гран-при турнирида бронза медалини қўлга киритган.

UZBNEWS иловасида ўқиш