UZBNEWS

Президент Фарғона вилоятини иқтисодий ривожлантириш вазифаларини белгилади

Шавкат Мирзиёев 26-ноябрь куни Фарғона вилоятида ислоҳотлар натижадорлигини ошириш, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича йиғилиш ўтказди. Вилоятда умумий қиймати камида 20 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилгани, Фарғона шаҳрида 24 гектар майдонда инновацион технопарк ташкил этиб, 300 миллион долларлик лойиҳаларни жойлаштириш таклифи кўриб чиқилгани қайд этилди.

Ўзбекистон, Бешариқ ва Фарғона туманларидаги қарийб 1,5 минг гектар самарасиз фойдаланилаётган ерларда махсус саноат зоналарини ташкил этиш таклифи маъқулланди. 2027-йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини камида 10 фоизга ошириш, 6,1 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб қилиш ва экспортни 2 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Йиғилишда жорий йил якунига кўра вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 9,6 фоизга, саноат 8,5 фоизга ўсиши кутилаётгани маълум қилинди.

UZBNEWS иловасида ўқиш