UZBNEWS

Россияда дрон ҳужуми оқибатларини тарқатганларни қамаш таклиф этилди

Россияда бир гуруҳ сенаторлар Давлат думасига мамлакат ҳудудидаги обектларга уюштирилган ҳужумлар оқибатлари ҳақидаги маълумотларни ноқонуний тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритди. Ҳужжатга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун аввал маъмурий жазо олган шахсларга уч йилгача, оғир оқибатларга, жумладан, эҳтиётсизлик туфайли инсон ўлимига олиб келган ҳолатларда эса беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши мумкин.

Дрон ва ракеталар қўлланиши оқибатлари, ҳарбий техника жойлаштирилган жойлар ҳамда терактлар оқибатлари ҳақидаги маълумотларни тарқатиш жазога сабаб бўлиши мумкин. Лойиҳа мамлакат мудофааси ва аҳоли хавфсизлигига таҳдид солувчи маълумотларнинг тарқатилишига қарши чораларни кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган — дейилади тушунтириш хатида.

Ҳозирда бундай тақиқлар ҳудудлар даражасида амалда бўлиб, Москвада 2026-йил майдан бузганлик учун фуқароларга 3 мингдан 5 минг рублгача жарима белгиланган.

UZBNEWS иловасида ўқиш