Франсия ТИВ раҳбари Украинанинг Ливиядаги Россия кемаларига ҳужумини ёқлади

Франсия ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Украина Ливия сувларида сузган икки Россия кемасига ҳужум қилиш орқали ўзини ҳимоя қилиш мутлақ ҳуқуқидан фойдаланаётганини айтди. "Агар бизни кеча-кундуз тўпга тутишса, нима қилардик?
Ўзимизни ҳимоя қилардик ва маълум маънода мавжуд ҳуқуқимиздан фойдаланардик. Ҳозир украинлар айнан шундай қилмоқда", — деди вазир.
Барро шунингдек, Россия 2022-йилда Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин можаро кенг тарқалганини таъкидлади.