Термизда чанг бўрони: ПМ2.5 зарралари меъёрдан 7,4 баравар ошди

26-ноябрь куни шамол кучайиши сабабли Термиз шаҳрида ҳаводаги чанг зарралари миқдори кескин ошди: соат 16:00 да ПМ2.5 зарралари 444 мкг/м³ га етиб, ўртача суткалик меъёрдан 7,4 баравар юқори бўлди — дейилади Ўзгидромет хабарида. Шу вақтда ПМ10 зарралари миқдори 2203 мкг/м³ ни ташкил этиб, рухсат этилган меъёрдан 6,3 баравар ошган.
Соат 15:00 да ПМ10 зарралари 1228 мкг/м³, ПМ2.5 зарралари эса 247 мкг/м³ ни ташкил этган эди. Кучли чанг бўрони сабабли Узбекистан Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Термизга учган самолёти Самарқандга қўнишга мажбур бўлди.
Маълумот учун, ПМ10 зарралари учун максимал рухсат этилган консентрация 350 мкг/м³, ПМ2.5 учун суткалик меъёр эса 60 мкг/м³ этиб белгиланган.