UZBNEWS

Европа Марказий банкига илк бор испаниялик иқтисодчи раҳбар бўлади

Европа Иттифоқи етакчилари Пабло Эрнандес де Косни Европа Марказий банкининг навбатдаги раҳбари этиб тайинлашга келишиб олди — деб эълон қилди Франсия президенти Эммануэл Макрон X ижтимоий тармоғида. 55 ёшли иқтисодчи бу лавозимни эгаллаган биринчи испаниялик бўлади.

У Франкфуртда жойлашган муассасада франсиялик Кристин Лагард ўрнини эгаллайди. Раҳбар алмашинуви евроҳудуд учун мураккаб даврга тўғри келмоқда.

Дипломатлар иқтисодчини прагматизми ва келишувга эриша олиши билан танилган «ишончли раҳбар» сифатида таърифлаган.

UZBNEWS иловасида ўқиш