UZBNEWS

Поябзал ва трансформаторларни 2028-йилдан мажбурий маркировкалаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда 2027-йил 1-январдан айрим турдаги поябзал ва трансформаторларни рақамли маркировкалаш тизимини тажриба тариқасида жорий этиш, 2028-йил 1-январдан эса уни мажбурий қилиш таклиф этилмоқда — дейилади Солиқ қўмитаси тайёрлаган Ҳукумат қарори лойиҳасида. Рўйхатга ТИФ ТН коди 8504 бўлган трансформаторлар ҳамда 6401–6404 кодли резина, пластмасса, чарм ва тўқимачилик материалларидан тайёрланган оёқ кийимлари киритилиши режалаштирилган.

2028-йил 1-январга қадар ишлаб чиқарилган ёки олиб кирилган маркировкасиз маҳсулот қолдиқларини ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчилар 1-апрелгача, улгуржи савдочилар 1-июлгача, чакана савдочилар эса 1-октябргача сотиши мумкин бўлади. Лойиҳада 2027-йил 1-январдан электр аккумуляторлари ва улар учун сепараторларни мажбурий рақамли маркировкасиз ишлаб чиқаришни тақиқлаш ҳам таклиф қилинган.

Айни пайтда Асл белгиси тизими алкогол ва тамаки маҳсулотлари, маиший техника, дори воситалари, агрокимё воситалари ҳамда сув ва салқин ичимликларни қамраб олган.

UZBNEWS иловасида ўқиш