Мисрда 31 киши ҳалок бўлган танкер ҳалокатида айбланган ҳайдовчи ҳибсга олинди

Миср ҳукумати Қоҳирадаги гавжум автомагистралда 31 кишининг ўлимига сабаб бўлган ёнилғи ташувчи танкер ҳалокати ва ёнғинда айбланган ҳайдовчини ҳибсга олди. Гумонланувчи соатига 110 километр тезликда ҳаракатланиб, йўл бўлагини алмаштираётганда автомобилининг чап томони билан танкернинг орқа ўнг қисмига урилганини тан олган — дейилади Миср прокуратураси баёнотида.
Прокуратура маълумотига кўра, шу пайтда танкернинг шинаси ёрилиб, у бетон тўсиққа урилган ва ағдарилган, тўкилган ёнилғи эса алангаланган. Чоршанба куни кечқурун Варрак маҳалласида содир бўлган ҳалокатда яна 21 киши жароҳатланган.
Ҳукумат вазирларидан бири қурбонлар оилаларига 10 миллион Миср фунти хайрия қилинганини маълум қилди.