UZBNEWS

Сербия собиқ президенти Вучич ҳибсга олинса, очлик эълон қилишини айтди

Сербиянинг собиқ президенти Александр Вучич янги ҳукумат уни ҳибсга олса, очлик эълон қилишини ва тиббий ёрдамдан воз кечишини маълум қилди. «Агар буни бошласам, орқага йўл бўлмайди, чунки шифокорларга менга ҳар қандай ёрдам кўрсатишни ёзма равишда тақиқлаб қўяман» — деди у 25-ноябрь куни Информер ТВ телеканалига берган интервюсида.

Баёнот унга яқин Информер нашри ва телеканали эгаси ҳамда бош муҳаррири Драган Вучичевич полиция томонидан қўлга олинганидан кейин янгради. Вучичевич ваҳима ва тартибсизликлар келтириб чиқариш ҳамда адолат қарор топишига тўсқинлик қилишда гумонланмоқда.

Ҳибсга олишлар 25-октябрдаги парламент сайловларида Вучич партияси мағлуб бўлиб, «Талабалар рўйхати» 250 ўриндан 140 тасини қўлга киритганидан сўнг бошланган текширувлар фонида юз бермоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш