Тўрт вилоятда туберкулёзга қарши янги лойиҳа 1-декабрдан бошланади

2026-йил 1-декабрдан Жиззах, Сирдарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида туберкулёзга қарши курашиш бўйича янги лойиҳа бошланади. Унинг доирасида мултидисиплинар жамоалар тузилиб, 150 нафар ходим бир йил давомида фаолият юритади.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди бошқарув раиси ўринбосари Нозимжон Мўминовнинг маълум қилишича, фонд АҚШ Давлат департаментининг янги лойиҳа грантини қўлга киритган. Бу ҳақда Жиззах шаҳрида ўтказилган давра суҳбатида айтилди.
Амалдаги лойиҳа 2026-йил 1-апрелдан буён Жиззах вилоятининг еттита туманида 25 нафар ходим иштирокида амалга оширилмоқда ва 30-ноябрда якунланади.