Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари 2027–2028-йиллар учун «Йўл харитаси»ни имзолади

Боку шаҳрида бўлиб ўтган Иккинчи Ўзбекистон–Озарбайжон парламентлараро форуми якунида Боку декларацияси ҳамда 2027–2028-йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» имзоланди. Ҳужжатлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилайди.
Форумни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Озарбайжон Миллий Мажлиси раиси Соҳиба Гафарова очиб берди. Форумда қайд этилишича, Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокидаги 470 дан ортиқ корхона, Озарбайжонда эса Ўзбекистон инвестициялари иштирокидаги 130 дан зиёд компания фаолият юритмоқда.
Танзила Норбоева келгуси икки йилда парламентлараро ҳамкорликни тўртта асосий йўналишда, жумладан икки томонлама келишувлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш орқали ривожлантиришни таклиф қилди.