ЭСА НАСА аппарати билан тўқнашган Диморфос астероидининг янги суратларини эълон қилди

Европа космик агентлиги (ЭСА) Диморфос астероидининг НАСА аппарати билан тўқнашувидан тўрт йил ўтиб олинган суратларини эълон қилди. Ҳера космик зонди олган суратларда астероиднинг бир томони зарба оқибатида яссиланиб, унда футбол стадиони катталигидаги кратер ҳосил бўлгани кўринади.
Зонд тўплаган маълумотларга кўра, зарбадан сўнг астероиднинг ҳаракат йўналиши сезиларли даражада ўзгарган, у тартибсиз айлана бошлаган ва атрофида кўплаб майда бўлаклар пайдо бўлган. ЭСА олимларининг айтишича, яқин икки ҳафта ичида Ҳера астероид томон Милани ва Жувентас номли иккита кичик сунъий йўлдошни юборади, улар чанг таркиби, астероид тузилиши ва массасини ўрганади.
НАСА 2022-йил 26-сентябрда кучли зарба ёрдамида астероид йўналишини ўзгартириш мумкинлигини синаш учун ДАРТ аппаратини Диморфос билан атайлаб тўқнаштирган эди.