UZBNEWS

Евросиё тараққиёт банки Янги Тошкент учун 2,5 млрд доллар ажратиши мумкин

Евросиё тараққиёт банки Янги Тошкент инфратузилмасини барпо этиш учун 2,5 млрд доллар ажратиши мумкин — дейилади Янги Тошкент дирексияси матбуот хизмати хабарида. Банк ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирексияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари — дирексия директори Давронжон Адилов ҳамда банк бошқаруви раиси Николай Подгузов имзолади. Томонлар умумий қиймати 2,5 млрд доллар бўлган саккизта устувор лойиҳани белгилаб олди.

Улар орасида метро линиялари, спорт ва тиббиёт мажмуалари қурилиши, коммунал инфратузилмани ривожлантириш ҳамда кўп функсияли шаҳарсозлик лойиҳалари бор.

UZBNEWS иловасида ўқиш