UZBNEWS

Уйига мулк ҳуқуқи бекор қилинган Бектемирлик аёлнинг шикояти 15-декабрда кўрилади

Тошкентнинг Бектемир туманида яшовчи Алла Юннинг кассация шикояти иш юритувга қабул қилинди, суд мажлиси 2026-йил 15-декабрга тайинланди — дейилади Тошкент шаҳар судлари маълумотида. Аёл ижтимоий тармоқларда қурилиш компанияси имзосини сохталаштириб, ота-онасидан қолган уйни тортиб олганини даъво қилиб, ёрдам сўраган эди.

Миробод туманлараро фуқаролик судининг 2025-йил 8-майдаги қарори билан «Growth левер» МЧЖнинг саккиз нафар фуқарога нисбатан мулк ҳуқуқини бекор қилиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилган, Алла Юн ҳам жавобгарлар орасида бўлган. Шикоятни қабул қилиш ҳақидаги илтимоснома 9-октябрда рад этилган, бироқ бу ажрим 13-ноябрь куни Тошкент шаҳар судининг тафтиш инстансиясида бекор қилиниб, шикоят бериш муддати узрли деб топилган.

Айни пайтда қуйи суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиш масаласи ҳам протсессуал тартибда кўриб чиқилмоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш