Ўзбекистон саёҳат учун энг хавфсиз давлатлар рейтингида 27-ўринни эгаллади

CEOWORLD Магазине нашри эълон қилган 2027-йилги Травел Сафетй Ранкинг рейтингида Ўзбекистон 81,03 балл билан 198 та давлат ва ҳудуд орасида 27-ўринни эгаллади. Мамлакат «энг юқори хавфсизлик» тоифасига киритилиб, Марказий Осиёда биринчи бўлди.
Рейтингда тинчлик ва барқарорлик, жамоат тартиби ҳамда ички осойишталик муҳим омиллар сифатида баҳоланган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 44-ўрин, Туркманистон 57-ўрин, Қирғизистон 65-ўрин ва Тожикистон 73-ўринда қайд этилган.