UZBNEWS

Чирчиқда буюртма асосида фуқароларни «самосуд» қилган гуруҳ қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида фуқароларни буюртма асосида ўзбошимчалик билан жазолаб, уларга нисбатан зўравонлик қилганликда гумонланаётган уюшган жиноий гуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олинди. Тезкор тадбир ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИББ ҳамкорлигида «Хавфсиз ва соғлом юрт» профилактик тадбирларининг учинчи босқичи доирасида ўтказилган.

Гуруҳга илгари ўғрилик учун судланган, 2004-йилда туғилган шахс раҳбарлик қилгани, унинг ёнидан 1,8 грамм гашиш топилгани маълум қилинди. Гумонланувчиларнинг телефонларидан фуқароларга нисбатан зўравонлик ва ўзбошимчалик билан жазолаш ҳолатлари акс этган видеолар аниқланган.

Гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 112 ва 277-моддалари, раҳбарга эса қўшимча равишда 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барчасига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш