Бухоро 2027-йилда YuNESKO Ижодкор шаҳарлар тармоғи конференсиясини қабул қилади

2027-йилда Бухоро YuNESKO Ижодкор шаҳарлар тармоғининг йиллик конференсиясига мезбонлик қилади. Бухоро 2023-йилдан буён ушбу тармоқда «Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати» йўналиши бўйича аъзо сифатида иштирок этиб келмоқда. 2004-йилда ташкил этилган YuNESKO Ижодкор шаҳарлар тармоғи бугун дунёнинг 408 та шаҳрини бирлаштирган.
Тармоқнинг асосий мақсади маданият ва ижодкорликни шаҳарларнинг барқарор ривожланишида муҳим омилга айлантириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Конференсия маҳаллий ҳунармандларга халқаро алоқаларни кенгайтириш имконини бериши, хорижлик меҳмонлар оқимининг ортиши эса туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда — дейилади хабарда.