UZBNEWS

МДҲ Эронга «МДҲ+» формати доирасида ҳамкор мақомини бериши мумкин

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Эронга ҳамкор мақомини беришни режалаштирмоқда, — деб маълум қилди ташкилот бош котиби Сергей Лебедев ТАСС агентлигига берган интервюсида. Гап Эрон президенти Масъуд Пизишкиён 9-октябрь куни Туркманистонда бўлиб ўтган саммитда тилга олган «МДҲ+» формати доирасидаги ҳамкорлик ҳақида бормоқда.

«Албатта, бу масала МДҲ аъзоларида қизиқиш уйғотди. Назаримда, билдирилаётган фикрлар асосан ижобий», — деди Лебедев.

Унинг сўзларига кўра, масала ижобий ҳал этилса, Эрон бундай мақомни олган биринчи давлатга айланади.

UZBNEWS иловасида ўқиш