UZBNEWS

Гоогле Белгиядаги сунъий интеллект маълумотлар маркази қурилишини тўхтатди

Гоогле Белгиянинг Фарсен шаҳрида сунъий интеллект учун маълумотлар маркази қурилишини тўхтатди, маҳаллий ҳокимият уни «ноқонуний қурилиш» деб атаган. Компания ишлар «қўшимча кўрсатмалар олингунига қадар» тўхтатилганини маълум қилди.

Валлония ҳукумати матбуот котиби Никола Ерно сўзларига кўра, компанияда тегишли қурилиш рухсатномаси йўқ, бу эса «жиддий ҳуқуқбузарлик» ҳисобланади. Гоогле совутиш тизимини ҳаво орқали совутишдан яқин атрофдаги Самбр дарёси сувидан фойдаланишга ўзгартирмоқчи бўлган, минтақа расмийлари бу аризани рад этган, бироқ қурилиш давом этган — деб хабар беради маҳаллий ОАВ.

Иш бўйича суд мажлиси янги йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш