Грузияда YeIga аъзолик музокаралари тўхтатилганининг икки йиллигида намойишлар бўлди

Грузиянинг бир қатор шаҳарларида 28-ноябрь куни мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокаралари тўхтатилганининг икки йиллигига бағишланган намойишлар ўтказилди. Мустақил ОАВ маълумотларига кўра, Тбилисидаги аксияга бир неча минг киши келди, шаҳар турли туманларидан бошланган учта юриш Озодлик майдонида бирлашди.
Намойишчилар Грузияни Европа йўлига қайтаришга чақириб, ҳукмрон «Грузия орзуси» партиясига қарши чиқди. Собиқ президент Саломе Зурабишвили ҳукмрон кучлар орасида келишмовчилик борлигини айтиб, ғалабани мустаҳкамлаш «фақат вақт масаласи» эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2024-йил 28-ноябрда Бош вазир Ираклий Кобахидзе YeIga аъзолик музокараларини тўрт йилга тўхтатишни эълон қилган эди.