Украинада ОАВга зарба теккан инфратузилма суръатларини эълон қилиш тақиқланади

Украина Президенти Владимир Зеленский 28-ноябрь куни оммавий ахборот воситаларига Россия зарбалари теккан муҳим инфратузилма обектлари оқибатларининг фото ва видеоларини эълон қилишни тақиқловчи фармонни имзолади. Фармон Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг иситиш мавсуми олдидан қабул қилинган муҳим инфратузилмани ҳимоя қилишни кучайтириш чоралари ҳақидаги қарорини кучга киритади.
Тақиқ обектларни тиклаш муддатлари, шунингдек, ёқилғи-энергетика ва аҳоли ҳаётини таъминлаш соҳасидаги ҳимоя иншоотларининг қурилиш босқичлари ва ҳолати ҳақидаги маълумотларга ҳам татбиқ этилади. Тақиқнинг ижро этилиш тартиби ва уни бузганлик учун жарималарни Вазирлар Маҳкамаси ишлаб чиқиши кутилмоқда.
Қарор матнида фақат ОАВ тилга олинган, ижтимоий тармоқларда бундай суръатларни жойлаётган фуқаролар ҳақида сўз юритилмаган.