АҚШ Саҳел минтақасидаги ҳарбий ҳукуматлар билан алоқаларни тиклашга интилмоқда
АҚШ Нигердан қўшинларини олиб чиққанидан икки йил ўтмай, Россия ва Хитой таъсири кучайган Саҳел минтақасидаги ҳарбий ҳукуматлар билан муносабатларни тиклашга ҳаракат қилмоқда. Шу йил бошида АҚШ Давлат департаментининг юқори лавозимли вакили Ник Чекер Мали, Буркина-Фасо ва Нигерга ташриф буюрди.
АҚШ 2024-йил сентябрида Нигердаги ҳарбий иштирокини якунлаган ва тахминан 1000 нафар ҳарбийсини олиб чиққан эди. 2023-йил сентябрида уч давлат тузган Саҳел давлатлари алянси кейинчалик конфедерацияга айланган, улар ECOWAS таркибидан чиққан.
Трамп маъмурияти демократик бошқарув бўйича хавотирларга қарамай, минтақадаги ҳарбий ҳукуматлар билан бевосита мулоқот қилишга тайёрлигини билдирган — дейилади таҳлилий мақолада.