UZBNEWS

КХДР Пхеняндаги Швейтсария ваколатхонаси раҳбарини «персона нон грата» деб эълон қилди

Корея Халқ Демократик Республикаси Пхеняндаги Швейтсария дипломатик ваколатхонаси раҳбари Силвен Астени «персона нон грата» деб эълон қилди ва ундан 48 соат ичида мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Воқеага Шимолий Кореядаги «Сонгдовон» халқаро болалар оромгоҳининг Швейтсария томонидан санксия рўйхатига киритилиши сабаб бўлган.

Швейтсария ушбу масканни украиналик болаларнинг мажбурий олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ хабарларга алоқадор деб баҳолаган. КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон бу хулосани «душманлик ишораси» сифатида қоралаб, Ташқи ишлар вазирлигига ваколатхонани ёпиш масаласини кўриб чиқишни тавсия этишини айтди.

Ёнҳап агентлиги маълумотига кўра, аввалроқ Украина ОАВда икки нафар украиналик бола россиялик ҳарбийлар томонидан олиб кетилиб, «Сонгдовон»га жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

UZBNEWS иловасида ўқиш