Индонезияда 30 метрли қудуққа тушиб кетган 12 ёшли бола қутқарилди
Индонезияда чуқурлиги 30 метр бўлган бурғу қудуғига тушиб кетган 12 ёшли бола қутқарилди. Бола қудуқда бир неча соат қолиб кетган.
Уни чиқариб олишда полиция, ўт ўчирувчилар, ҳарбийлар ва маҳаллий аҳоли биргаликда иштирок этди. Ҳодиса қачон ва қаерда содир бўлгани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.