Эрон Ироқни Трампнинг «воситаси»га айланмаслик ҳақида огоҳлантирди
Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаийнинг маслаҳатчиси Муҳаммад Мухбир шанба куни Бағдодни АҚШ Президенти Доналд Трампнинг «воситаси»га айланмаслик ҳақида огоҳлантирди ва Ироқ расмийларини чегара масалаларида ҳушёр бўлишга чақирди. Баёнот Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Қосим ал-Абудийнинг Теҳронга ташрифи чоғида янгради, Эрон хавфсизлик раҳбари Муҳсин Ризоий эса хорижликларга икки давлатнинг иқтисодий ҳамкорлигига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўймаслик кераклигини айтди.
Пайшанба куни Ироқ Бош вазир Али аз-Зайдий буйруғи билан нефт контрабандасига қарши кампания доирасида қўшни давлатлар билан норасмий чегара ўтиш жойларини ёпишни бошлаган. Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги Бағдоддан Эрон билан чегарадаги иккитасидан ташқари барча ўтиш жойларини ёпишни сўраганини маълум қилган эди.
Бағдод қўшни давлатлар суверенитетини ҳурмат қилади, бироқ ички ишларига аралашувни қабул қилмайди, кўрилаётган чоралар эса қўшниларга қарши қаратилмаган — деди Ироқ ҳукумати вакили Ҳайдар ал-Абудий.