Европарламент Европа Иттифоқининг 2027-йилги бюджетини муҳокама қилди

Европарламент аъзолари ялпи мажлисда Европа Иттифоқининг 2027-йилги бюджети бўйича қабул қилинган дастлабки таклифни муҳокама қилди. Келгуси йил учун молиявий чегара тахминан 199,7 миллиард еврони ташкил этди.
Бюджет қўмитаси раиси Ёхан Ван Овертвелдт асосий эътибор чегараларни ҳимоя қилиш ва илмий-тадқиқот ишларига қаратилганини таъкидлади, мудофаа ва хавфсизликка эса 3 миллиард евро йўналтирилган — деди у. Маърузачи Нилс Ушаковснинг айтишича, эришилган натижалар орасида фермерларни қўллаб-қувватлаш, чегарани бошқариш, транспорт, ички хавфсизлик, ҳарбий сафарбарлик, фуқаро муҳофазаси, прокуратура ҳамда ЛИФЕ дастури учун маблағ бор.
Михалис Хаджипантела эса келишувни «мувозанатли» деб таърифлади.