Европарламент муҳим дорилар тақчиллигига қарши янги қонун қабул қилди

Европарламент ҳаётий муҳим дори-дармонлар таъминотида ташқи давлатларга қарамликни камайтиришга қаратилган янги қонунни қабул қилди. Ҳужжат антибиотиклар, инсулин ва сурункали касалликларни даволаш воситалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали тақчиллик хавфини пасайтиришни кўзда тутади.
Фаол фарматсевтик моддалар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қарийб тўртдан уч қисми Европа Иттифоқидан ташқарида жойлашган, айрим дориларнинг таркибий қисмлари эса Ҳиндистон ва Хитойдан келтирилади. Қонунга кўра, ишлаб чиқарувчиларга молиявий кўмак берилади, корхоналарни кенгайтиришга рухсат бериш тезлаштирилади, давлат харидида узлуксиз етказиб бериш ҳам ҳисобга олинади, мамлакатлар эса дориларни биргаликда харид қилиш имконига эга бўлади.
Янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш вақт талаб этгани сабабли ҳужжат дорихоналардаги тақчилликни дарҳол бартараф этмайди.