UZBNEWS

Ривожланаётган мамлакатларга халқаро ёрдам рекорд даражада камайди

Ривожланаётган мамлакатларга халқаро ёрдам 2025-йилда 23,1 фоизга камайиб, 174 миллиард долларни ташкил этди. Рекорд даражадаги йиллик пасайишнинг асосий омили Трамп маъмурияти УСАИДни ёпганидан кейин АҚШ молиялаштиришининг 56,9 фоизга қисқариши бўлди.

Германия, Франсия, Буюк Британия ва Япония ҳам харажатларни камайтирди, бу ўзгариш келгуси йилларда ҳам давом этиши мумкин. Хабарда қайд этилишича, Ғарб мамлакатлари ёрдамни тобора кўпроқ ўз иқтисодий ва стратегик манфаатларини илгари суриш воситаси сифатида кўрмоқда, грантлар эса аста-секин кредитлар ва аралаш молиялаштириш билан алмашмоқда.

АҚШ ва Европа донорларининг чекиниши Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва араб давлатларининг ёрдам соҳасидаги таъсирини ошириши эҳтимоли бор — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш