UZBNEWS

Белгияда киберҳужумда қарийб 1,2 миллион кишининг шахсий маълумотлари ўғирланди

Белгиянинг Фламандия минтақасидаги 82 мунитсипалитетда қарийб 1,2 миллион кишининг шахсий маълумотлари сунъий интеллектга асосланган киберҳужум натижасида ўғирланди. Secutec ва SOCRadar киберхавфсизлик компаниялари йирик ҳужум 6–15-ноябрь кунлари кузатилганини маълум қилди.

Ҳужумчи қайта ишлаш марказларига хизмат кўрсатувчи компаниянинг етарли даражада ҳимояланмаган марказий серверига кирган, ўғирланган маълумотлар орасида исм, манзил, туғилган сана, миллий реестр ва идентификация картаси рақамлари бор. Ҳужумда DeepSeek моделига асосланган сунъий интеллект воситасидан фойдаланилган, жиноятчининг Гҳост Ҳунтерс гуруҳи билан алоқаси борлиги тахмин қилинмоқда.

Энг кўп жабр кўрган минтақа — Шарқий Фландрия прокуратураси тергов бошлаган — дейилади ВРТ давлат телерадиокомпанияси хабарида.

UZBNEWS иловасида ўқиш