Франсия ноёб ер элементлари ва муҳим металларнинг стратегик захирасини яратади
Франсия Президенти Эммануэл Макрон нефт захирасига ўхшаш ноёб ер элементлари ва бошқа муҳим металлар захирасини яратиш режасини эълон қилди. Ташаббус саноатнинг хорижий таъминотга, биринчи навбатда, ноёб ер элементлари бозорида етакчи ўринни эгаллаган Хитойга қарамлигини камайтиришга қаратилган.
Елисей саройида саноатчилар билан ёпиқ учрашувда тақдим этилган лойиҳани Caisse дес Дéпôтс бошқаради, давлат раҳбари қўшма харид механизмини жорий этишни ҳам таклиф қилди. Келаси йил бошланадиган дастурнинг қиймати ва аниқ муддати ҳали белгиланмаган.
АҚШ аввалроқ икки ойлик ички истеъмол учун етарли ноёб ер ресурслари захирасини яратишга 12 млрд доллар ажратишини эълон қилган.