UZBNEWS

Синдаров ва Гукеш жаҳон чемпионлиги учун тўртинчи партияда ҳам дуранг ўйнади

Швейтсарияда шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун ўтаётган баҳснинг тўртинчи партияси ҳам дуранг билан якунланди. Оқ доналарда ўйнаган ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ва қора доналардаги ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров ўртасидаги учрашувда ғолиб аниқланмади, натижада матчда умумий ҳисоб 2:2 га келди.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳс 14 та классик партиядан иборат бўлиб, биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи чемпионлик унвонига сазовор бўлади. Бешинчи партия 29-ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланиши режалаштирилган, унда Жавоҳир Синдаров оқ доналарда ўйнайди.

UZBNEWS иловасида ўқиш