Албанияда Мустақиллик куни митинги полиция билан тўқнашувга айланди

Албания пойтахти Тиранада 28-ноябрь куни мамлакат мустақиллигининг 114 йиллигига бағишланган норозилик аксияси полиция билан тўқнашувга айланиб, камида 35 киши жароҳатланди, улар орасида ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва журналистлар ҳам бор — деб хабар беради АФП агентлиги. Намойишчилар полициячиларга тош ва пиротехника отган, вазирликлардан бири биносига ўт қўйилгани ҳақида ҳам хабар берилмоқда, полиция эса резина ўқлар, кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичларни қўллади.
Намойишчиларнинг асосий талабларидан бири бош вазир Эди Раманинг истеъфоси бўлиб, улар аксияни 29-ноябрь куни ҳам давом эттириш ниятида эканини билдирган. Норозилик тўлқини май ойи охирида ҳукумат қўриқланадиган Вёса-Нарта ҳудудида ҳашаматли меҳмонхона мажмуаси қурилишини маъқуллагани ҳақидаги хабарлардан сўнг бошланган.
Эди Рама намойишлар ортида «ташқи кучлар» турганини айтиб, уларни ташкил этишда жумладан Эрон ва Россияни айблаган.