2027-йил — Барқарор ва бардошли туризм халқаро йили Тошкентда расман очилди

Тошкентда 2027-йил — Барқарор ва бардошли туризм халқаро йилининг расмий очилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон илгари сурган ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қўллаб-қувватланган ушбу ташаббус туризмнинг иқтисодий ўсиш, бандлик, маданий меросни асраш ва атроф-муҳит муҳофазасидаги ўрнини кучайтиришга қаратилган.
Тадбир ТХТЙ-2026 туризм форумининг учинчи кунида ўтказилди, унда соҳага рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро «Trip.com» платформаси вакиллари иштирокида семинар-тренинг, ҳунармандчиликка бағишланган шўба йиғилиши ва «Тоурисм Hackathon» ташкил этилди.
Кун якунида «Силк Роад Тоурисм Awards» тақдирлаш маросими ва ярмарканинг расмий ёпилиш тадбирлари бўлиб ўтди.