UZBNEWS

ЖИДУда «UWED Модел Унитед Натионс-2026» конференсияси очилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «UWED Модел Унитед Натионс-2026» конференсияси очилди. 1 671 та ариза орасидан сараланган 350 нафар делегат икки кун давомида БМТ фаолиятини моделлаштириб, глобал масалалар бўйича музокара олиб боради ва резолюция ишлаб чиқади.

Анжуманда Швейтсариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Симоне Гигер, БМТ Ахборот идораси раҳбари Анвар Мелибоев ҳамда Осиё тараққиёт банки вакили иштирок этди. Конференсия Ўзбекистоннинг 10 дан ортиқ олий таълим муассасаси, мактаб ва академик литсейлари вакиллари, шунингдек хорижий иштирокчиларни бирлаштирди.

«UWED Модел Унитед Натионс» ташаббуси бу йил 21 йиллигини нишонламоқда.

UZBNEWS иловасида ўқиш