БМТ маърузачиси Албанезе Коста-Рикага киритилмагач Мексикага етиб келди

БМТнинг Фаластин бўйича махсус маърузачиси Франческо Албанезе Коста-Рикага киритилмаганидан сўнг Мексикага етиб келди. Мексикада уни Фаластин байроқларини ҳилпиратган тарафдорлари олқишлар билан кутиб олди.
Бунгача Албанезе Сан-Хосе аэропортида икки кеча қолиб кетган эди. У Коста-Рика расмийларини ўзига нисбатан «жирканч муносабат» учун танқид қилди — дейилади хабарда.