Бен-Гвирни масхара қилган «ГТА: Ғарбий соҳил» сатирик скечи Исроилда шов-шув берди
Исроил Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирни «Гранд Theft Ауто: West Банк Эдитион» ўйнаётган қилиб кўрсатган сатирик скеч Исроилда ғазаб уйғотди. Видеодаги ўйин қаҳрамони автомобилларга ўт қўяди ва фаластинликларни калтаклайди.
Материал муаллифининг фикрича, бу саҳналар босиб олинган Ғарбий соҳилда исроиллик кўчманчилар жазосиз содир этаётган ҳаракатларни акс эттиради.