UZBNEWS

Нукусда хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши маърифий тадбир ўтказилди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «16 кунлик фаол ҳаракатлар» аксияси доирасида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил этилди. Аксия «Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши бирлашайлик» шиори остида 25-ноябрь — Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро кунидан 10-декабрь — Халқаро инсон ҳуқуқлари кунигача давом этади.

Тадбирда иштирокчиларга хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари, жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари ва ҳимоя ордерини расмийлаштириш тартиби ҳақида тушунтириш берилди. Шунингдек, ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятлари, жамоатчилик фаоллигини ошириш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Якунда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

UZBNEWS иловасида ўқиш