UZBNEWS

Наманганда «Жадидлар изидан» танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Наманганда мактаб ўқувчилари ўртасидаги «Жадидлар изидан» республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Вилоят бўйича танловда қатнашиш учун 61 минг 489 нафар ўқувчи рўйхатдан ўтган, туман ва шаҳар босқичларида биринчи ўринни эгаллаган 28 ўқувчи вилоят босқичида баҳслашди.

Биринчи ёш тоифасида Чортоқ туманидан Сабрина Отавалиэва, иккинчи ёш тоифасида Янгиқўрғон туманидан Нафосат Исоқжонова ғолиб бўлди. Иштирокчилар 6–8 ҳамда 9–10-синфлар тоифалари бўйича бошқотирма, асар таҳлили ва иншо шартлари асосида беллашди.

Ғолиблар республика финал босқичида Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилади — танлов Президентнинг 2025-йил 8-сентябрдаги қарори ижроси доирасида ташкил этилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш