Наманган мактабларида Президентнинг неварасига йўллаган мактуби ўрганилмоқда
Наманган вилоятидаги умумтаълим мактабларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Иорданияга сафар парвози чоғида невараси Шавкатбекка йўллаган мактубини ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда. Наманган шаҳридаги 3-сонли мактабда бўлиб ўтган «Келажакка йўғрилган самимий мактуб» тадбирида илм олиш, вақтни қадрлаш, интизом ва доимий изланишнинг аҳамияти таъкидланди.
Мулоқотда мактубда ёшлар замонавий технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан оқилона фойдаланишга, китобхонлик ва хорижий тилларни ўрганишга чақирилгани қайд этилди. Мактубда илгари сурилган Ватанга муҳаббат, ҳалоллик, камтарлик ва меҳнатсеварлик каби фазилатлар ёшлар тарбиясининг муҳим мезонлари сифатида тушунтирилмоқда — деди 3-мактаб директори Нигора Тўхтабоева.