UZBNEWS

Греция оролларига мингга яқин мигрант етиб келди, икки киши ҳалок бўлди

Грециянинг Крит ва Гавдос ороллари яқинида қайиқлардаги 1000 га яқин мигрант ва қочқин қутқарилди, икки киши ҳалок бўлди, — дейилади қирғоқ хавфсизлиги хизмати маълумотларида. Греция ҳокимияти ва Европа чегара агентлиги Фронтех одамларни жума куни тонгдан шанба куни тушдан кейингача бўлган вақт ичида қутқарган, уларнинг барчаси Ливиядан йўлга чиққан деб тахмин қилинмоқда.

Икки кишининг жасади шанба куни Гавдос оролида топилди, маҳаллий оммавий ахборот воситаларига кўра, улар бўлган қайиқ қирғоққа етганда қояларга урилган. Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йилда Ўрта ер денгизида 2164 киши ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

UZBNEWS иловасида ўқиш