UZBNEWS

Наманган шаҳри ФАЎнинг «Яшил шаҳарлар» халқаро тармоғига қўшилди

Наманган шаҳри БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) юритадиган «Яшил шаҳарлар» халқаро тармоғи аъзоси сифатида расман эътироф этилди. Бундан олдин, октябрь ойи охирида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Италияга хизмат сафари билан бориб, ФАО бош директори ўринбосари Муҳаммад Мансури билан учрашган.

Учрашувда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган. ФАО ташаббуси шаҳарларнинг экологик барқарорлигини ошириш, яшил ҳудудларни ривожлантириш ва озиқ-овқат тизимларини такомиллаштиришга қаратилган — деди Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Оқибжон Иномов.

Наманган ҳар йили ўтказиладиган ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирган халқаро «Гуллар фестивали» билан ҳам танилган.

UZBNEWS иловасида ўқиш