Ваксиналар хавфсизлиги қандай текширилади: клиник синовларнинг уч босқичи
АҚШ 25 йил давомида эга бўлган қизамиқдан холи мамлакат мақомини йўқотди, 2025-йилда эса қизамиқнинг жиддий тарқалиши 57 мамлакатда қайд этилди. Мутахассислар касалланиш ортишини эмлаш даражасининг пасайиши билан боғламоқда: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ваксинанинг биринчи дозасини 2019-йилда дунёдаги болаларнинг 86 фоизи, 2025-йилда эса 84 фоизи олган, бу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун зарур бўлган 95 фоиздан анча паст.
ЖССТ баҳолашича, эмлаш туфайли ҳар йили қизамиқ, қоқшол, дифтерия ва грипп каби касалликлардан 3,5 миллиондан 5 миллионгача ўлимнинг олди олинади. Ваксина аввал ҳужайралар ва ҳайвонларда синовдан ўтказилади, сўнгра одамлар иштирокида одатда уч босқичли клиник синовлар ўтказилади, уларда иштирокчилар сони бир неча кишидан бир неча минггача ошиб боради.
Ушбу босқичларнинг барчасини якунлаш ўн йиллаб вақт олиши мумкин, бироқ фавқулодда ҳолатларда, масалан, Covid-19 пандемиясида, хавфсизлик текширувларидан воз кечмаган ҳолда жараён тезлаштирилиши мумкин.