UZBNEWS

Олмалиқда ободонлаштириш ходимларининг фарзандлари бепул ўқитилади

Олмалиқ шаҳрида ободонлаштириш бошқармасида ишлаётган ходимларнинг фарзандларини хусусий ўқув марказларида бепул ўқитиш ташаббуси илгари сурилди. Ташаббус ҳудудда ташкил этилган ўқув марказлари форумида шаҳар ҳокимлиги, хусусий ўқув марказлари ва Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари томонидан ўртага ташланди.

Белгиланган тартиб ва мезонлар асосида ўқиш харажатлари «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Мезонларга мос келмайдиган оилаларнинг фарзандларини эса хусусий ўқув марказлари вакиллари ўз ташаббуси билан бепул ўқитишга тайёр эканини билдирган.

Форум якунида хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий келишувларга эришилди — дейилади хабарда.

UZBNEWS иловасида ўқиш