ТУРКСОЙ: 2027-йил туркий дунёда Чўлпон йили деб эълон қилинди

Андижонда бўлиб ўтган ТУРКСОЙ Доимий кенгашининг 43-йиғилишида Ўзбекистон ташаббуси билан Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан 2027-йил туркий дунёда Чўлпон йили деб эълон қилинди. Кенгаш қарори билан Туркиянинг Кайсери шаҳри 2027-йилда Туркий дунёнинг маданият пойтахти деб эълон қилинди, шунингдек, ташкилотнинг 2027-йилга мўлжалланган фаолият дастури тасдиқланди.
Йиғилишни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков олиб борди, унда аъзо давлатлар маданият вазирлари ва вакиллари иштирок этди. ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев «Андижон – Туркий дунё маданият пойтахти» мақоми доирасидаги тадбирларга юқори баҳо берди.
Қирғизистон делегацияси эса 2028-йилда Талас шаҳрини Туркий дунё маданият пойтахти ва «Чингиз Айтматов йили» деб эълон қилиш таклифини илгари сурди — дейилади хабарда.