UZBNEWS

Ҳар бир туман ва шаҳарда мактаб қошида волейбол клуби ташкил этилади

«Волейбол спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2030-йилгача Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Халқаро волейбол федерацияси (ФИВБ) рейтингидаги ўрнини кўтариш, уни Осиёнинг топ-5 мамлакатлари қаторига киритиш ҳамда волейбол билан шуғулланувчилар сонини 1 млн нафарга етказиш мақсад қилинган.

2026-йил 1-декабрдан ҳар бир туман ва шаҳарда камида битта умумий ўрта таълим ташкилотида волейболга ихтисослашган спорт клуби ташкил этилади ва улар ўртасида «Келажак юлдузлари» мусобақаси ўтказиб борилади. 2026/2027 ўқув йили якунига қадар волейбол инфратузилмаси мавжуд барча мактабларда волейбол тўгараклари очилади.

Шунингдек, Ўзбекистон волейбол федерацияси тизимида Миллий волейбол лигаси ташкил қилинади — дейилади қарорда.

UZBNEWS иловасида ўқиш