«Феррари» раҳбари Қатардаги саралашни мавсумдаги энг ёмони деб атади
«Феррари» жамоаси раҳбари Фредерик Вассер Қатар Гран-приси саралашини мавсумдаги энг ёмон саралаш деб баҳолади, унда Шарл Леклерк еттинчи, Люис Хемилтон эса тўққизинчи ўринни эгаллади. «Феррари» учувчилари биринчи старт позициясини эгаллаган Жорж Расселлдан бир сониядан кўпроқ ортда қолди.
— Бу тезлик жиҳатидан мавсумдаги энг ёмон саралаш, биз ҳафта охири бошиданоқ шиналарни керакли режимга келтиришда қийналдик, — деди Вассер. Леклеркнинг фикрича, тезлик пасайишига Лусаил трассасининг жуда силлиқ қопламаси сабаб бўлиши мумкин, бироқ муаммони тез ҳал қилишнинг иложи йўқ. Конструкторлар чемпионатида «Мерседес»дан кейин иккинчи ўринни кафолатлаш учун «Феррари»га якшанбадаги пойгада 10 очко етарли.