UZBNEWS

Афғонистонда мактаб ёнидаги портлашда камида 10 ўқувчи ҳалок бўлди

Афғонистон шарқидаги Асадобод шаҳрида ўрта мактаб ёнидаги уйда содир бўлган портлаш оқибатида камида 10 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 110 га яқин киши жароҳатланди. Портлаш уйда сақланган, кон ишлари учун мўлжалланган динамит туфайли юз берган.

Асадобод мамлакатнинг Кунар вилоятида жойлашган. Ҳалок бўлганлар ўрта мактаб ўқувчилари экани маълум қилинган.

UZBNEWS иловасида ўқиш